Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Афғонистон Президентига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Афғонистон Президентига ҳамдардлик билдирди

Фото: «President.uz»

Шавкат Мирзиёев Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанига Кобул шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати натижасида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик изҳор этди.

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, 27 январь куни Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида содир этилган теракт оқибатида ҳалок бўлганлар сони 103 нафарга етган, шунингдек 235 киши жароҳатланган. 28 январь куни мамлакатда миллий мотам куни деб эълон қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг