Шавкат Мирзиёев бугун кимлар билан учрашиши маълум бўлди

Амалий ташриф билан Нью-Йорк шаҳрида бўлиб турган Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 20 сентябрь куни ҳам бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Жумладан, Покистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Анвар Какар, Жаҳон банки президенти Ажай Банга, ФИФА раҳбари Жанни Инфантино, "Citygroup" корпорацияси раиси Жон Дуган, "BCG" компанияси раиси Рич Лессер билан учрашувлар режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Мирзиёев аввалроқ қатор сиёсатчилар, жумладан АҚШ президенти Жо Байден билан учрашганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter