Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Пекинда Путин билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Пекинда Путин билан учрашди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Пекинда Россия президенти Владимир Путин билан учрашув ўтказди.

Россия етакчисининг ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг айтишича, учрашувда икки томонлама масалалар ва ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳокама қилинди. 

Бир кун аввал Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев Хитойнинг Тянтцзин шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида қисқача суҳбатлашган эди.

Энди улар Пекинда учрашишди ва ушбу шаҳарда 3 сентябрга режалаштирилган ҳарбий парадда қатнашишади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг