Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ШҲТга яна бир давлат аъзо бўлмоқчи

ШҲТга яна бир давлат аъзо бўлмоқчи

Беларус ҳукумати Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлиш учун ариза тайёрлаб, тасдиқлатиш учун президентга киритган.

Бу ҳақда Россия президентининг ШҲТ бўйича махсус вакили Бахтиёр Ҳакимов маълум қилган. Бугун Тошкентда ШҲТ миллий координаторларининг йиғилиши бўлиб ўтган.

ШҲТ 2001 йил 15 июнда Хитойнинг Шанхай шаҳрида тузилган бўлиб, унга ҳозиргача Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Россия, Тожикистон, Ҳиндистон ва Покистон аъзо ҳисобланади.

Беларус шу пайтгача кузатувчи сифатида иштирок этган. Шунингдек, ШҲТга Эрон ҳам қўшилган, у сентябрда ўтадиган Самарқанд саммитида аъзо сифатида қатнашади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг