Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркия вице-президенти Ўзбекистонга келмоқда

Туркия вице-президенти Ўзбекистонга келмоқда

Эртага, 1 май куни Туркия Республикаси вице-президенти Жавдат Йилмаз Ўзбекистонга ташриф буюради.

Туркиянинг Тошкентдаги элчихонаси матбуот хизмати хабарига кўра, ташриф дастуридан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева билан учрашувлар ўрин олган.

Туркия вице-президенти, шунингдек, Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, икки мамлакат қўшма иқтисодий қўмитаси ҳамраиси, иқтисодиёт ва молия масалалари бўйича масъул вазир Жамшид Қўчқоров билан музокара ўтказади.

Жавдат Йилмаз «Туркия иш дунёси учрашуви» дастури доирасида ишбилармонлар билан учрашади.

Туркия президенти муовини 2-3 май кунлари ўтказиладиган III Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳам қатнашади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг