Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда муддатидан аввал сайлов ўтказилиши расман тасдиқланди

Туркияда муддатидан аввал сайлов ўтказилиши расман тасдиқланди

Фото: «AP Photo»

20 апрель куни Туркия парламенти муҳокама учун киритилган мамлакатда муддатидан олдин парламент ҳамда президент сайловларини ўтказиш ҳақидаги қонун лойиҳасини тасдиқлади. Сайловлар шу йилнинг 24 июнь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда «РИА Новости» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

450 депутатдан 386 таси мазкур қонун лойиҳасини ёқлаб овоз берган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 18 апрель куни Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон мамлакатда муддатидан олдин парламент ҳамда президент сайловлари шу йилнинг 24 июнь куни бўлиб ўтишини маълум қилганди. Унинг сўзларига қараганда, бу нарса иложи борича тезроқ президентлик бошқарувига ўтиш зарурати билан боғлиқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг