Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Халқ дипломатияси – ҳамкорлик борасида муҳим восита

Халқ дипломатияси – ҳамкорлик борасида муҳим восита

Фото: Президент Матбуот хизмати

Шу кунларда Душанбе ШҲТнинг 20 йиллик саммитига катта тайёргарлик кўрмоқда.

2001 йил сентябрь ойида ташкил топган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) халқаро муносабатлардаги фундаментал ўзгаришларнинг нафақат маҳсули, балки кўп қутбли янги дунёвий тартиботни шакллантиришда иштирок этаётган нуфузли ташкилот ҳисобланади.

Бугунги кундаги хорижий экспертлар хулосасига кўра, Хитой ва Россия каби БМТнинг Хавфсизлик кенгаши доимий аъзолари ҳисобланган, Ҳиндистон ва Покистон каби ядро қуролларига эга қудратли давлатларни ўз ичига олган тузилма бутун Евроосиёдаги геосиёсий ва туб ўзгаришлар жараёнларига катта таъсир кўрсатади.

Ташкилотнинг устувор вазифаларини 2002 йилдаги қабул қилинган ШҲТ Хартиясида ўз ифодасини топган «Шанхай руҳи» асосида «ўзаро ишонч», «ўзаро манфаат», «тенглик», «ўзаро маслаҳатлашув», «маданиятлар хилма-хиллигига нисбатан ҳурмат», «биргаликда ривожланишга интилиш», инсон хуқуқ ва эркинликни таъминлаш каби муҳим тамойилларда ҳам кўриш мумкин.

Ўзбекистон тузилма ривожига доим муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Айни пайтда Тошкент шаҳрида Аксилтеррор маркази ижро қўмитаси самарали фаолият кўрсатаётгани, тузилмага сўнгги уч йилда мамлакатимиз вакили Бош котиблик қилаётгани жуда аҳамиятли ҳодисалардир.

Ўзбекистон Президент Ш.М. Мирзиёев раҳбарлигида ШҲТ давлатлари ўртасида ўзаро манфаатли иқтисодий, сиёсий, ижтимоий-маданий, таълим соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга устувор аҳамият қаратибгина қолмай, муҳим таклифларнинг ташаббускори сифатида ҳам майдонга чиқмоқда.

Жумладан, Президентимиз 2017 йил июнда Остонада бўлиб ўтган саммитда Халқ дипломатияси марказини очиш ташаббусини илгари сурган эдилар.

2018 йил 26 июнда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг ҳалқ дипломатияси маркази ташкил этилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра, пойтахтимизда «ШҲТ – Халқ дипломатияси маркази» ўз фаолиятини бошлаган эди. Бу ташкилотга аъзо бошқа давлатларда ҳам бу каби институтларни ташкил этишга туртки бағишлади.

Ўтган қисқа вақт ичида ШҲТ давлатлари ўртасида ижтимоий-маданий, халқаро ҳуқуқ, таълим, тасвирий санъат ва бошқа соҳаларда ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилди ва халқларимизнинг дўстона муносабатлари янада кучайди.

Давлатлар барча аъзолар ўртасида халқ дипломатияси ривожланишига кўмак бериш, миллатлар ўртасида тинчлик ва тотувликни таъминлаш, айниқса, ташкилот маконида постпандемия даврида халқларнинг дўстлик, ўзаро аҳиллик ва жипслашиши асосида ривожланиш салоҳиятига таянмоқда.

Аъзо ва кузатувчи давлатлар, мулоқот бўйича шерик мамлакатлар ўртасидаги яхши қўшничилик, ўзаро ҳурмат муҳитини кучайтириш, маданият, илму фан, таълим, спорт, туризм алоқаларини мустаҳкамлашда Халқ дипломатияси марказларининг ўрни йил сайин ортиб бормоқда.

Ўзбекистондаги Халқ дипломатия Маркази доимий равишда мунтазам тадбирлар ўтказиб, ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Жумладан, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети билан биргаликда Буюк ҳинд маърифатпарвари Махатма Ганди ижодига бағишланган давра суҳбатлари туркумлари ўтказиб келинмоқда. Алишер Навоий кутубхонасида «ШҲТ билим зали» яратилган.

Жорий йил июнда Тожикистон Республикасининг Душанбе шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги энг илғор тажрибалар билан ўртоқлашиш, кўпқиррали ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилашдан мақсадида Учинчи Аёллар форуми бўлиб ўтди.

Ўша ой июнда эса беш юз киши иштирокида Ухань шаҳрида «Гуманитар ҳамжамият, тараққиётнинг янги драйверлари ҳамжиҳатлиги» мавзусида Форум ўтказилди.

Бундай марказлар ташкилотнинг асосий ғоя ва мақсадларини аъзо давлатлар кенг жамоатчилигига, оддий одамларга етказишда муҳим восита бўлиб хизмат қилаяпти. Сўнгги пайтда таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, аъзо давлатлар

Э. Султанова,

Сиёсий фанлари доктори, ЖИДУ профессори

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг