Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АГМК клубига янги бош мураббий тайинланди

АГМК клубига янги бош мураббий тайинланди

Фото: fc-оlmaliq.uz

Бугун «Ўзбекистон» меҳмонхонасида АГМК клуби аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра. йиғилишда АГМК футбол клуби бош директори Иброҳим Юлдашев жамоани мавсум якунига қадар таниқли мураббий Бахтиёр Ашурматов бошқаришини эълон қилди.

Ашурматов шу кунга қадар «Бухоро» футбол клуби мураббийлар штабида фаолият олиб бораётганди.

Ашурматовдан ташқари бунга қадар ёшлар жамоасида фаолият олиб борган Аъзам Шерғозиев ҳам асосий таркибга ўтказилди.

Яқин кунларда жамоада юзага келган бошқа бўш ўринларга ҳам муносиб номзодлар саралаб олинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг