Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аҳролжон Рўзиев «Чингизхон» ордени билан тақдирланди

Аҳролжон Рўзиев «Чингизхон» ордени билан тақдирланди

Фото: Миллий олимпия қўмитаси

Шу кунларда Олма-ота шаҳри спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Ундан аввал эса Токио Олимпиадасига Осиё қитъаси учун лицензион турнир ўтказилди. Куни кеча мазкур мусобақа доирасида Спорт ва туризм академиясида тантанали тақдирлаш маросими ташкил этилди.

Бирлашган кураш дунёси вице-президенти, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси ўринбосари Аҳролжон Рўзиев Қозоғистоннинг юқори даражадаги «Чингизхон» ордени билан тақдирланди.

Шунингдек, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси Бирлашган кураш дунёсининг Осиё минтақаси раҳбари томонидан делегациямизнинг лицензион турнирда муваффақиятли иштирок этгани, қитъада мазкур спорт турини тарғиб қилишда қўшаётган муносиб ҳиссаси учун махсус соврин билан тақдирланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг