Баҳодир Жалолов қаторасига иккинчи марта Олимпиада финалига чиқди
Париждаги ёзги Олимпия ўйинларида ўзбек боксчиларининг муваффақиятли юриши давом этмоқда.
+92 кг вазнда Баҳодир Жалолов германиялик Раман Тиафакни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финалга йўлланма олди.
Бу ўзбек Баҳодирининг Олимпиадалардаги қаторасига иккинчи финалидир
Жалолов 10 август куни навбатдаги олтин медални қўлга киритиш учун рингга кўтарилади, унинг финалдаги рақиби — испаниялик Аюб Ал Гадфа.
Париж-2024 бокс мусобақаларида финал йўлланмасини қўлга киритган ўзбекистонликлар 4 нафарга етди: Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг), Лазизбек Мулложонов (-92 кг), Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-71 кг) ва Баҳодир Жалолов (+92 кг).
8 август куни Абдумалик Халоков (-57 кг) ҳам ғалаба қозонса, финалчиларимиз 5 нафарга етади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter