Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Баҳодир Жалолов ва Шаҳрам Ғиёсовнинг бокс қўлқоплари 50 миллион сўмга сотилди

Баҳодир Жалолов ва Шаҳрам Ғиёсовнинг бокс қўлқоплари 50 миллион сўмга сотилди

Баҳодир Жалолов ва Шаҳрам Ғиёсовларнинг имзоланган бокс қўлқопларини кимошди савдосига қўйилган эди.

Журналист Аброр Зоҳидовнинг маълум қилишича, кураш асосан уч киши ўртасида кечган: Тошкент вилоятидан Сарвар Кабиров ўз ҳамкасблари билан, журналист ва ҳуқуқшунос Ботиржон Шермуҳаммад ва Чикагода яшовчи меценат ҳамюртимиз Акмалжон Жумабоев.

Якунда Акмалжон Жумабоев 50 млн сўм таклиф қилиб, савдога узил-кесил нуқта қўйган.

«АҚШда яшовчи дўстимиз шу тарзда кўргазмалар ва кимошди савдоларимиз тарихида абсолют рекорд қўйди. Олдинги 45 млн сўмлик рекорд BMB холдинги асосчиси Бекзод Маматқулов томонидан ўрнатилган эди», қайд этди Аброр Зоҳидов.

Эслатиб ўтамиз, кимошди савдосидан тушган пулларнинг салмоқли қисми хорижда мураккаб операция учун пул йиғилаётган 13 ёшли Нуразиз Саидов учун сарфланади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг