Баҳодирга яна кучсиз рақиб берилди
Профессионал боксчимиз Баҳодир Жалолов 2025 йилнинг 6 февраль куни Монреалда (Канада) ташкил этилган бокс оқшоми доирасида франциялик Девид Спилмонтга қарши рингга кўтарилади.
Жалолов профессионал фаолияти давомида 14 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. У охирги жангини 2023 йилнинг 17 ноябрида жанубий африкалик боксчи Крис Томпсонга қарши ўтказиб, биринчи раунддаёқ нокаут билан ғалаба қозонганди. Баҳодир ҳаваскор бокс бўйича икки карра Олимпиада совриндори ҳисобланади.
Париж олимпиадасидан сўнг у тўлиқ профессионалга ўтишини эълон қилди. Бироқ унга жиддийроқ рақиб берилмаяпти.
Унинг бўлажак рақиби Девид Спилмонт ҳозирда 27 та жанг ўтказиб, 16 ғалаба, 8 мағлубият ва 1 дуранг қайд этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter