Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Барибир Яшинга етадигани йўқ!

Барибир Яшинга етадигани йўқ!

Фото: «РИА Новости»

«France Football» журнали талқинига кўра, Лев Яшин футбол тарихидаги энг яхши дарвозабон деб топилди.

Лев Яшин фаолияти Москванинг «Динамо» клубида ўтган (1950—1971 йиллар). Собиқ иттифоқнинг беш карра чемпиони, уч марта кубок эгаси. Терма жамоа сафида Олимпиада (1956), Европа чемпионати (1960) ғолибига айланган. Дарвозабонлар орасида «Олтин тўп»ни қўлга киритган яккаю ягона ҳам Яшиндир.

Футбол тарихидаги энг яхши дарвозабонларнинг кучли ўнлигидан қуйидаги афсоналар жой олган: Гордон Бэнкс (Англия), Дино Зофф (Италия), Жанлуижи Буффон (Италия), Мануэль Нойер (Германия), Петер Шмейхель (Дания), Зепп Майер (ГФР), Икер Касильяс (Испания), Эдвин ван дер Сар (Голландия) ва Питер Шилтон (Англия).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг