«Барселона» собиқ юлдузи қамоқдан озод этилиши мумкин
«Барселона» ва Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Дани Алвес қамоқдан вақтинчалик озод этилиши мумкин. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар бермоқда.
19 март куни Алвеснинг вақтинчалик озод этиш ҳақидаги илтимосини кўриб чиқиш бўйича тинглов бўлиб ўтади. Агар у қабул қилинса, футболчи қамоқхонани тарк этади ва суд ҳукми қонуний кучга киргунга қадар озодликда қолади.
2024 йилнинг 22 февралида Алвес Барселонадаги тунги клубда бир аёлни зўрлашда айбдор деб топилганди. Воқеа 2022 йил декабрда содир бўлган. Барселона провинция суди уни жабрланувчи фойдасига 4,5 йил қамоқ, беш йиллик шартли жазо ва 150 минг евро жаримага ҳукм қилди.
2023 йил январь ойида аёл полицияга зўравонлик аризаси билан мурожаат қилгани учун Алвес ҳибсга олинган.
Шунингдек, Алвес қамоқхонада ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тасдиқланмади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter