ЕЧЛга қуръа ташланди: «Реал Мадрид» Қозоғистонга келади

Бугун, 28 август куни Монако шаҳрида Европа Чемпионлар Лигаси умумий босқичига қуръа ташланди.
Турнирда 36 та клуб иштирок этади. Улар 4 та саватга ажратилган. Умумий босқичда ҳар бир жамоа 8 тадан ўйин ўтказади.
ЕЧЛ умумий босқичи ўйинлари 16 сентябр - 28 январ кунлари бўлиб ўтади. Ўйинларнинг аниқ саналари 30 августда маълум бўлади.
Мусобақада биринчи марта иштирок этаётган Қозоғистоннинг «Қайрат» клуби қуръага кўра ўз майдонида «Реал Мадрид», «Брюгге», «Олимпиакос» ва «Пафос» билан ўйнайди. Шунингдек сафарда «Арсенал», «Интер», «Спортинг» ва «Копенгаген» клублари билан куч синашади.
Абдуқодир Ҳусанов тўп тепадиган «Манчестер Сити» эса «Боруссия», «Реал», «Байер», «Вилярреал», «Наполи», «Будё-Глимт», «Галатасарой», «Монако» каби клублар билан ўйнайди.
Қуйида ЕЧЛнинг тўртта саватидаги жамоаларни келтириб ўтамиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter