Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эктор Купер ниҳоят ўйин услубида ўзгариш қиладиган бўлди

Эктор Купер ниҳоят ўйин услубида ўзгариш қиладиган бўлди

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Ўзбекистон — Сурия ўртоқлик ўйини олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер иштирок этди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар қилмоқда.

«Сурияга қарши ўйин сентябрь ойида бошланадиган Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларидан олдин сўнгги учрашув. Шу сабабли эртанги ўйинда иложи борича кўпроқ футболчиларни амалда синаб кўришга ҳаракат қиламиз. Ўйин услубимизда ҳам баъзи ўзгаришларни амалга оширамиз. 

Туркия ва КХДР терма жамоаларига қарши ўйинларда йиғинга жалб қилинган 26 нафар футболчидан 22 нафарани майдонга туширдик. Биз тажрибали футболчиларнинг нималарга қодир эканини яхши биламиз. Шу сабабли кўпроқ ёш футболчиларни синаб кўришга аҳамият қаратмоқдамиз. Сурияга қарши ўйинда фақат чиройлик ўйин билан кифояланмай, ижобий натижага ҳам эришмоқчимиз. 

Туркия ва КХДР терма жамоаларга қарши ўйинлардан ўзимиз учун тегишли хулоса чиқариб олдик. Энди Сурияга қарши ўйиндан кейин якуний хулосага келамиз. Футболда кўп нарсани олдиндан режалаштириб бўлмайди. Жароҳатлар, турли кутилмаган ҳолатлар рўй бериб туради.

Биз ўз мақсадимиз сари илдам ҳаракат қиляпмиз. Менинг фалсафам шундай: йиқилсанг ҳам, ўрнингдан туриб, йўлда давом эт. Муаммо ҳамма ерда бўлади. Муаммосиз ишлаб бўлмайди. Биз йўлимизда учраган муаммоларни бартараф этиб боряпмиз. Ҳозирча ҳаммаси яхши кетмоқда», — деди Эктор Купер.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг