Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эктор Купер Ўзбекистон МТЖнинг дастлабки йиғинини қачон ўтказиши маълум бўлди

Эктор Купер Ўзбекистон МТЖнинг дастлабки йиғинини қачон ўтказиши маълум бўлди

Фото: «ufa.uz»

Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий сифатида тайинланган аргентиналик мутахассис Эктор Купер дастлабки ишни футболчиларни кўздан кечиришдан бошлаш ниятида, деб хабар бермоқда ЎФА матбуот хизмати.

Шу мақсадда Эктор Купер учун 22 августдан 1 сентябрга қадар Тошкентда ўқув машғулот йиғини ташкил қилинади. Йиғин бошида асосан миллий чемпионатимизда тўп сураётган футболчилар кўздан кечирилса, сентябрга яқин хорижда тўп сураётган легионер футболчилар ҳам йиғинга келиб қўшилишади.

Терма жамоага номзод футболчиларни кўздан кечириш ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси асосини шакллантириш учун Эктор Купер ва унинг ёрдамчилари режа асосида иш олиб боришади.

Шунингдек, бироз аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон МТЖ учун Сурия, Шимолий Корея, Қатар каби терма жамоалар билан ўртоқлик ўйинлари ўтказиш бўйича келишувга эришилди. Мазкур ўйинлар орқали Купер ва унинг ёрдамчилари Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосий таркибини шакллантириб боришади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг