Ўзбекистон МТЖ октябрда иккита ўйин ўтказади
Ўзбекистон миллий жамоасининг октябрь ойидаги ФИФА кунларида ўтказадиган ўртоқлик учрашувларидаги рақиблари маълум бўлди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
ОФК календарига мувофиқ, октябрь ойи аввалида миллий жамоалар учун ФИФA кунлари бўлиб ўтади.
Ўзбекистон миллий жамоаси ушбу муддат мобайнида Иордания пойтахти Aмман шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказади.
Йиғин давомида Сречко Катанец шогирдлари 9 октябрь куни Малайзия, 12 октябрда эса Иордания миллий жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси 5 сентябрь куни Катанец қўл остидаги дастлабки баҳсида Швеция билан ўртоқлик ўйини ўтказиб, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter