Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эммануэль Адебайор «Пахтакор»га ўтмоқда — турк матбуоти

Эммануэль Адебайор «Пахтакор»га ўтмоқда — турк матбуоти

Фото: «newsdum.blogspot.com»

Туркиянинг «Кайсериспор» клуби ҳужумчиси Эммануэль Адебайор Тошкентнинг «Пахтакор» клуби сафига ўтиши мумкин. Бу ҳақда Туркиянинг «Milliyet» нашри хабар тарқатди.

Қайд этилишича, 35 ёшли номдор ҳужумчи 2 декабрь куни бўлиб ўтган «Бешиктош»— «Кайсериспор» (4:1) ўйинидан кейин клуби билан хайрлашишга қарор қилган. Шу куни у жамоасининг ягона голига муаллифлик қилган.

Африкалик ҳужумчи «Пахтакор» сафига ўтиш масаласида Шота Арвеладзе билан оғзаки келишувга эришган.

Эммануэль Адебайор ўз вақтида АПЛнинг «Арсенал», «Манчестер Сити», «Тоттенхэм» ҳамда Ла Лиганинг «Реал» Мадрид сафида тўп сурган. 2016 йилдандан буён Туркия чемпионатида тўп суриб келмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг