Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Евро-2024. Франция ва Нидерландия Полшани турнирдан чиқариб юборди

Евро-2024. Франция ва Нидерландия Полшани турнирдан чиқариб юборди

Полша Европа чемпионати плей-офф босқичидан маҳрум бўлган илк терма жамоага айланди.

Нидерландия ва Франция 0:0 ҳисобида дуранг қайд этиши бунга сабаб бўлди. Иккинчи турдан сўнг D гуруҳида жамоалар қуйидагича ҳолатда: Нидерландияда — 4 очко, Францияда — 4, Австрияда — 3, Полшада — 0.

3-турда поляклар австрияликлар билан очколарини тенглаштириб олган тақдирда ҳам турнир жадвалида тепага кўтарила олишмайди: ўзаро учрашувда Австрия Полшани 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратган.

Евро-2024 асосий фаворитларидан саналаётган Франция бу турнирда ҳали росмана гол киритгани йўқ: Австрия билан ўйиндаги ғалаба голини рақиблар ўз дарвозасига киритиб қўйганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг