Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европанинг 2020 йилдаги энг қиммат футбол клублари (топ-32)

Европанинг 2020 йилдаги энг қиммат футбол клублари (топ-32)

Фото: «AS English»

«Statista» Европанинг 2020 йилдаги энг қиммат футбол клублари рейтингини тузди.

Ушбу рўйхатнинг энг тепасидаги ўнликдан бирон-бир клубни харид қилиш учун камида 1,8 млрд. евро керак бўлади. «Реал Мадрид» Европадаги энг қиммат футбол клуби — салкам 3,5 миллиард евро.

Англия клублари майдондан кўра ташқарида яхшироқ натижа қайд этаётганини кўриш мумкин: топ-10даги нақ олти жамоа — «Манчестер Юнайтед», «Ливерпуль», «Манчестер Сити», «Челси», «Тоттенҳэм», «Арсенал».

Роман Абрамовичнинг «Челси»си 2,2 млрд. еврога баҳоланган. 2003 йили рус олигархи шу жамоани 140 млн. фунт стерлинг (158 млн. евро)га сотиб олганди. 17 йил давомида жамоа қиймати 10 баравардан кўпроқ ошди. Мабодо қайсидир миллиардер «Милан»ни эмас, «Вестҳэм»ни танласа, ҳеч ҳам ажабланманг.

 

«Statista» рейтингида жами 32 жамоа келтирилган, энг юқоридагисини айтдик, энг қуйидагиси эса «Вилярреал» (301 млн. евро) — «Реал»дан 11,5 баравар, «Арсенал»дан 6,1, «Рома»дан 2 марта арзон.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг