Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Футбол ҳақида гапирмаслик мумкин эмас» — Шавкат Мирзиёев

«Футбол ҳақида гапирмаслик мумкин эмас» — Шавкат Мирзиёев

Фото: Президент матбуот хизмати

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айни вақтда Қашқадарё вилоятида бўлиб турибди. Амалдаги давлат раҳбари сайловчилар билан учрашув давомида вилоят футболига юқори баҳо берди.

— Қашқадарёга келиб, футбол ҳақида гапирмаслик мутлақо мумкин эмас.

Вилоятда бугунги кунда олий лигада иштирок этадиган «Насаф», «Шўртан», «Машъал» ҳамда Осиё ва Европада таниш бўлган аёлларнинг «Севинч» профессионал футбол клублари фаолият юритмоқда.

Ушбу клублар тарбияланувчилари Отабек Шукуров ва Азизжон Ғаниевлар бугунги кунда Ўзбекистонимиз нуфузини бутун дунёга тарқатмоқда.

Шуни ҳисобга олиб, вилоятда футболни янада оммалаштириш ва ривожлантириш бўйича катта ишларни амалга оширамиз.

Жумладан, Шаҳрисабз шаҳрида болалар ва ўсмирлар футбол маҳорати мактаби ташкил этилиб, унда 154 нафар иқтидорли ёш футболчилар тайёрланади.

Қарши шаҳридаги болалар ва ўсмирлар футбол маҳорати мактаби учун замонавий спорт базаси барпо этилади, — деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек амалдаги давлат раҳбари Китоб, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Қамаши, Чироқчи туманларидаги стадионлар тўлиқ таъмирланишини маълум қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг