Жиззах вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг тегишли буйруғи билан, шу кунгача Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги «Спорт обектлари инфратузилмасини ривожлантириш инжиниринг компанияси» ДУКнинг Шартнома муносабатлари шўбаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган Кулатов Шароф Қаршибоевич Жиззах вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.
Шароф Кулатов 1982 йил 19 феврал куни Жиззах вилояти Зомин туманида туғилган. Маълумоти олий. 2004-йили Тошкент Давлат Аграр университетини (бакалавр), 2006-йилда эса Тошкент Давлат Иқтисодиёт университетини (магистратура) тамомлаган. Оилали, уч нафар фарзанднинг отаси.
Меҳнат фаолиятини 2004-йили «Асака банк» ОАЖ Юнусобод филиали бош мутахассиси лавозимида бошлаган. 2010-2018 йиллар мобайнида Халқ таълими вазирлигида Назорат ва таҳлил бошқармаси бўлим бошлиғи, Мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш республика ўқув-методика Марказининг молиявий иқтисодий ишлар бўйича директор ўринбосари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
2020-йилдан шу кунгача Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги «Спорт обектлари инфратузилмасини ривожлантириш инжиниринг компанияси» ДУКда шўба бошлиғи лавозимида меҳнат қилиб келаётган эди.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter