Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

КЖЧ. Қайси жамоа қанча пул ишлади?

КЖЧ. Қайси жамоа қанча пул ишлади?

Фото: ФИФА

АҚШда ўтказилган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Англиянинг «Челси» клуби энг кўп пул ишлади. Финалда «ПСЖ»ни 3:0 ҳисобида енгиб, чемпионликни нишонлаган лондонликлар турнирдан жами 114,6 млн доллар даромад олди.

Кумуш билан кифояланган «ПСЖ» пул топишда ҳам иккинчи бўлди — 106,9 млн доллар. Учинчи ўринда — «Реал Мадрид (82,5 млн доллар).

Етакчи йигирматалик қуйидигача:

  1. Челси — 114,6 млн доллар
  2. ПСЖ — 106,9
  3. Реал — 82,5
  4. Флуминенсе — 60,8
  5. Бавария — 58,2
  6. Боруссия Дортмунд — 52,3
  7. Манчестер Сити — 51,7
  8. Палмейрас — 39,8
  9. Интер — 36,8
  10. Ал-Ҳилол — 34,2
  11. Бенфика — 32,2
  12. Фламенго — 27,7
  13. Ботафого — 26,7
  14. Ювентус — 26,6
  15. Порту — 24
  16. Атлетико — 21,4
  17. Интер Майами — 21
  18. Монтеррей — 21
  19. Ривер Плейт — 18,2
  20. Бока Хуниорс — 17,2.

Эслатиб ўтамиз, Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 6 конфедерациядан жами 32 жамоа қатнашди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг