Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Лука Модрич Уэлс клуби хўжайинларидан бирига айланди

Лука Модрич Уэлс клуби хўжайинларидан бирига айланди

Мадрид «Реал» ва Хорватия терма жамоасининг ярим ҳимоячиси Лука Модрич Англия қуйи дивизионида иштирок этаётган «Суонси» клубининг хўжайинларидан бирига айланди. Бу ҳақда клубнинг расмий веб-сайти хабар бермоқда.

«Бу ажойиб имконият. «Суонси» ўзига хос, ажойиб мухлислар базасига эга клуб. Мен клуб билан энг юқори даражадаги ўйин тажрибамни баҳам кўришим мумкинлигига ишонаман. Менинг мақсадим клубнинг ўсишини ижобий тарзда қўллаб – қувватлаш ва ажойиб келажакни қуришга ёрдам беришдир», – дея Модричнинг сўзларини келтиради манба.

Ҳозирги вақтда Уэлс клуби Чемпионшипда 42 ўйиндан сўнг 54 очко тўплаган ҳолда 12-ўринни эгаллаб турибди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг