Машҳур боксчи фаолиятини якунлаганини эълон қилди
Британиялик машҳур боксчи Тайсон Фьюри фаолиятини якунлаганини маълум қилди.
«Мен ниҳоят кетишга қарор қилдим. Туғилган кунимда мен ўзимга дедим: «Оқ йўл». Мен ушбу саёҳатда мен билан бўлган барчага, айниқса рафиқам Пэрисга миннатдорчилик билдираман», — деб ёзди Фьюри ижтимоий тармоқларда.
Эслатиб ўтамиз, 24 апрел куни Лондондаги «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтган бокс оқшомининг асосий жангида WBC оғир вазн тоифаси чемпиони Тайсон Фьюри ҳамюрти Диллиан Уайтни мағлуб этганди. Ўша жанг учун спортчилар 41 миллион доллар ишлаб олишди.
33 ёшли Фьюри профессионал фаолиятида 33 та жанг ўтказиб, 32 та ғалабага эришди ва кетма-кет икки марта WBC чемпионлигини муваффақиятли ҳимоя қилди. У яна бир жангни дуранг билан якунлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter