Майк Тайсон 49 миллион долларлик жанг ўтказмоқчи
Яқин ўтмишнинг бокс қироли Майк Тайсон яна бир жангни ўтказишга шайлигини билдирди. 55 ёшли собиқ жаҳон чемпиони бу сафар ўз ватандоши — америкалик блогер Жейк Полга қарши рингга кўтарилиши мумкин. Бироқ эвазига улкан миқдорда гонорар сўраяпти.
Тайсон Youtube-блогер билан жанг ўтказиш учун 36 млн. фунт (49 млн. доллар) сўради, деб ёзди «The Sun». Томонлар жангни ўтказиш учун музокараларга киришган ва айни пайтда оғзаки келишувга эришилган.
Эслатиб ўтамиз, Майк Тайсон 2005 йилдан бери профессионал ўйинларда қатнашмайди. 2020 йилда Рой Жонсга қарши кўргазмали жанг ўтказиш учун рингга кўтарилган.
Жейк Пол эса UFC собиқ чемпиони Тайрон Вудли ҳамда Bellator собиқ чемпиони Бен Аскренга қарши бокс тушган. Ҳар икки жангда ютубернинг қўли баланд келган!
Хабарда айтилишича, Пол ва Тайсоннинг ёшидаги фарқ — 30 ёш.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter