Мбаппе тарихий ўйиндаги футболкасини фарзандидан айрилган рақибига берди
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франция чемпионатининг 26-турида «Нант» дарвозасини ишғол қилиб, клуб тарихида энг яхши тўпурарга (201 гол) айланган эди.
Мбаппе тарихий аҳамият касб этган ўйинда кийган футболкасини рақиб ўйинчиси Игнатиус Ганагога ҳадя қилди. Икки ҳафта муқаддам Ганагонинг беш ёшли қизи Хлоя касаллик туфайли ҳаётдан кўз юмган эди. У Ганагонинг ягона фарзанди эди.
Ганаго жорий мавсумда Франция чемпионатида 19 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини тўрт маротаба ишғол қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter