Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Minerva City ва MJ Developers профессионал бокс кечасига ҳомийлик қилмоқда

Minerva City ва MJ Developers профессионал бокс кечасига ҳомийлик қилмоқда

Эртага, 3 апрель куни соат 18:00да Humo Arenaда йирик спорт тадбири — профессионал бокс кечаси ўтказилади. Унда бир қатор машҳур боксчиларимиз иштирокидаги жанглар, жумладан, чемпионлик жанги ҳам ташкил этилади. Ушбу бокс кечасига Minerva City ва MJ Developers ҳомийлик қилмоқда.

Куни кеча Hilton меҳмонхонасида жанг олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда MJ Developers компаниясининг Маркетинг бўйича Стратегик маслаҳатчиси жаноб Акаш Гарг фахрий меҳмон ва ҳамкорлардан бири сифатида сўзга чиқиб, барчани ушбу кеча билан табриклади. Мусобақада иштирок этадиган барча боксчиларга MJ Developersнинг махсус совғаларини топширди ва олдиндаги жангларда уларга омадлар тилади.

MJ Developers — бу кўчмас мулкни ривожлантириш бўйича стратегик ташкилот. Компания Ўзбекистонга алоҳида эътибор қаратган ҳолда ривожланаётган бозорларда премиум даражасидаги ақлли шаҳарларни ривожлантиришга ва сармоя киритиш устида ишламоқда.

Компания Мурари Лал Жалан томонидан ташкил этилган. MJ Developers турли мамлакатларда 40 йилдан ортиқ тажрибага эга. Ташкилот инсонларнинг турмуш кечириши, ишлаши ва ҳордиқ чиқариши каби ҳаёт тарзини яхши томон ўзгартиришга интилади.

Minerva City — бу MJ Developers компаниясининг кўп функционал турар-жой мажмуаси. У ҳудуднинг аҳолиси учун фаровон турмушни таъминлайди. Бренд соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлайди ва ҳудуд аҳолисининг бўш вақтларини спорт ҳамда бошқа фойдали машғулотлар билан ўтказишлари учун имкониятлар яратади.

«Boxing night» мусобақаси DAZN стриминг сервиси орқали дунёнинг 200 мамлакатида намойиш этилади.

Бокс кечасида Шаҳрам Ғиёсов – Патрисио Лопес Морено (Мексика), Исроил Мадримов – Эммануэль Каломбо (Конго), Баҳодир Жалолов – Кристапс Зутис (Латвия), Ҳасанбой Дўсматов – Муҳсин Кизота (Танзания), Иқболжон Холдоров – Кулва Бушири (Танзания), Санжар Турсунов – Иван Юхта (Украина), Миразизбек Мирзахалилов – Таша Мжуажи (Танзания) ўртасида жанглар ўтказилади.

Кечанинг марказий жангида Муроджон Аҳмадалиев япониялик Рёсукэ Иваса қарши ўзининг WBA ва IBF камарларини ҳимоя қилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг