Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Муроджон Аҳмадалиевнинг чемпионлик жанги ўтказилмайдиган бўлди

Муроджон Аҳмадалиевнинг чемпионлик жанги ўтказилмайдиган бўлди

Профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (55,3 кг) вазн тоифасида қўшчемпион (WBA ва IBF камарлари соҳиби) Даниэл Роман (27-2-1, 10 КО) 13 сентябрь куни «Madison Square Garden»да (Нью-Йорк) Муроджон Аҳмадалиевга (6-0, 5 КО) қарши рингга кўтарилмайдиган бўлди.

«Романда чап елкасида муаммо пайдо бўлган, — деди менеджер Алекс Кампоново. — Биз ҳозирча бу жароҳатнинг қанчалик жиддий эканини билмаймиз. Ўтган ҳафтада МРТ қилдирдик, бугун ёки эртага аниқ жавобини оламиз». 

Романнинг  мураббийи Эдди Гансалеснинг айтишича, чемпион 19 август куни спарринг билан машғулот вақтида жароҳат олган.

Эслатиб ўтамиз, Муроджон Аҳмадалиев WBA камарига асосий даъвогар саналади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг