ОАВ: Эктор Купер бўшатилади. Ўрнига Абрамов тайинланиши кутилмоқда
Айрим оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг аргентиналик бош мураббийи Эктор Купер лавозимидан озод этилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Бунга терма жамоанинг охирги учрашувлардаги натижаси ва ўйин услуби сабаб бўлгани айтилмоқда.
SPORTS.uz сайти маълум қилишича, кўплаб мунозаралардан сўнг аргентиналик мутахассис лавозимидан бўшатилган. Унинг ўрнига «Бунёдкор» клуби устози Вадим Абрамов тайинланиши кутилмоқда. Бу борада Абрамов ЎФА раҳбарияти билан музокара ҳам ўтказган.
Яқин кунларда Купернинг кетиши ва Абрамовнинг миллий жамоамизга тайинланиши мумкин, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter