Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Осиё кубоги: U-17. Ўзбекистон Саудия Арабистонини енгиб, чоракфиналга пешқадам сифатида йўл олди

Осиё кубоги: U-17. Ўзбекистон Саудия Арабистонини енгиб, чоракфиналга пешқадам сифатида йўл олди

Фото: The AFC

Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси Осиё кубоги U-17 гуруҳ босқичи сўнгги турида Саудия Арабистонини йирик ҳисобда енгиб, плей-оффга 1-ўринни эгаллаган ҳолда йўл олди.

49-дақиқада саудияликларнинг пеналтидан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. 51-дақиқада рақибнинг голи ўйиндан ташқари ҳолат сабабли бекор қилинди.

57-дақиқада Жамшидбек Рустамов пеналтидан ҳисобни очди. 63-дақиқада Асилбек Алиев ўйиндаги иккинчи голни киритди. 70-дақиқада Рустамов ажойиб зарбаси билан ҳисобни йирик кўринишга келтирди — 3:0.

Шу тариқа, Ўзбекистон 9 очко билан А гуруҳида 1-ўринни эгаллаб чоракфинал босқичига йўлланма олди. Мезбонлар эса 6 очко билан гуруҳда 2-ўринни эгаллаган ҳолда плей-оффга чиқишди.

Исломбек Исмоилов шогирдлари 13 апрел куни куни чоракфиналда В гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган жамоага қарши майдонга тушади. Рақиб 10 апрелда — Япония–Австралия ва Вьетнам–БАА учрашувидан кейин маълум бўлади.

Осиё кубоги U-17. 3-тур.

Саудия Арабистони U17 — Ўзбекистон U17 — 0:3

Голлар: Жамшидбек Рустамов 57 (пеналти), 70, Асилбек Алиев 63.

Саудия Арабистони: 22. Вафи, 3. Носир ал-Фиҳоний, 6. Саид ад-Довсари 9. Аблулҳади Матари (17. Салим Абдуллоҳ, 46), 10. Абдулраҳмон Сўфиёни, 11. Сабри Даҳал (7. Ал-Волид, 64), 12. Одил бин Ҳибаҳ 13. Осама ал-Дагмаҳ, 14. Абдулазиз Асирий, 18. Абдулазиз Алфаваз (23. Маҳир Таваший, 72), 20. Абу Бакр Саид.

Ўзбекистон: 1. Шокиров, 4. Баҳодирхонов, 5. Муродов, 8. Муҳаммадов (22. Абдуллаев, 46), 9. Сарсенбаев (20. Алиев, 46), 10. Ҳабибуллаев, 13. Фазлиддинов, 14. Саидмуродов, 15. Мусахонов (23. Маҳмуджонов, 72), 16. Абдумўминов (7. Ҳасанов, 63), 17. Рустамов.

Ноаниқ пеналти: Матари, 49 (С).

A гуруҳидаги вазият:

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг