Ўзбек бокси Осиёда тенгсиз!
Бугун Таиландда бокс бўйича Осиё чемпионати ўз ниҳоясига етди. Финалда жанг қилган 10 нафар спортчимиздан 8 нафари чемпионликни қўлга киритди.
Эркаклар ўртасидаги финал баҳсларига Ўзбекистон терма жамоаси энг кўп спортчи билан етиб келиб, уларнинг саккиз нафари чемпионликни қўлга киритди. Икки боксчимиз кумуш, бир нафари бронзага эга чиқди.
Финал жангларидаги Ўзбекистон ва Қозоғистон дербисида 5-2 ҳисоби қайд этилди.
-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев - Санжар Ташкенбай (Қозоғистон) — 4:1
-51 кг: Асилбек Жалилов - Марвин Табамо (Филиппин) — 5:0
-54 кг: Шаҳзод Музаффаров - Маҳмуд Сабирхан (Қозоғистон) — 1:4
-57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов - Оразбек Ассилкулов (Қозоғистон) — 5:0
-63,5 кг: Адҳамжон Муҳиддинов - Сомчай Вонгсуван (Таиланд) (жанг 3-раундда тўхтатилди)
-67 кг: Мужбилло Турсунов - Дулат Бекбауов (Қозоғистон) — 5:2
-71 кг: Ҳавасбек Асадуллаев - Аблайхан Жуссупов (Қозоғистон) — 4:1
-75 кг: Жавоҳир Умматалиев - Диас Молжигитов (Қозоғистон) — 5:0
-80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев - Жинхианг Ванг (Хитой) — 4:1
-86 кг: Жасурбек Йўлдошев - Бекзад Нурдаулетов (Қозоғистон) — 1:4
Эслатиб ўтамиз, куни кеча боксчи қизларимиз Осиё чемпионатини тўққизта медаль билан якунлашганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter