Ўзбекистон МТЖ Туркиядан ўртоқлик ўйинисиз қайтади
Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг 15 декабридан бери Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғин ўтказмоқда.
Йиғин давомида Эктор Купер бошчилигидаги мураббийлар штаби Осиё Кубогига йўл оладиган якуний таркибни аниқлаб олди.
23 нафар футболчи Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтадиган қитъа мусобақасида янги либосда юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.
ЎФА матбуот хизмати хабар беришича, йиғин доирасида битта назорат ўйини ўтказиш режалаштирилган. Аммо миллий терма жамоа бош мураббийи кейинчалик бу фикрдан қайтиб, турли жароҳатларни олдини олиш мақсадида назорат учрашуви ўтказмасликка қарор қилган.
Шундай қилиб, 29 декабрдан 30 декабрга ўтар кечаси футболчиларимиз Туркиядан юртимизга қайтиб келишади. Кейин Осиё Кубогида иштирок этиш учун 2 январь куни Бирлашган Араб Амирликларига йўл олишади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter