Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон сафарда Эрон билан дуранг ўйнади

Ўзбекистон сафарда Эрон билан дуранг ўйнади

Фото: Ўзбекистон футбол ассосиацияси.

Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати -2026 саралаш босқичида Эрон термаси қарши майдонга тушди. Учрашув Теҳрондаги «Озоди» стадионида кечди. 

Учрашув давомида ўзбекистонликларда гол уриш учун кўп имкониятлар бўлди. Ўйин охирида айниқса ташаббус вакилларимиз томонига ўтди. Бироқ, ўйин давомида ҳисоб очилмади. 

Шу тариқа Эрон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўз гуруҳларида етакчи ўринларни эгаллаб тўғридан тўғри 3-босқичга йўл олдилар. 

3-босқичга июн ойи охирида қуръа ташланади. Ўйинлар сентябр ойида бошланади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг