Ўзбекистон Украинани енгиб, шахмат олимпиадаси ғолибига айланди
Шахмат бўйича Ўзбекистоннинг биринчи эркаклар жамоаси Самарқанддаги 46-шахмат олимпиадасида биринчи ўринни қўлга киритди.
Сўнгги 11-турда Украинага қарши ўйин якунланмасдан чемпионлик кафолатланди, чунки жамоанинг чемпионлик курашидаги асосий рақиби бўлган Ҳиндистон Венгрия билан дуранг ўйнаб қўйди ва Ўзбекистон биринчи ўринни ўзида сақлаб қоладиган бўлди.
Ўзбекистон – Украина 2,5:1,5
Нодирбек Абдусатторов (2762) – Игор Коваленко (2642) 0,5:0,5
Жавоҳир Синдаров (2778) – Василий Иванчук (2630) 0,5:0,5
Нодирбек Ёқуббоев (2685) – Игор Самуненков (2608) 0,5:0,5
Муҳиддин Мадаминов (2611) – Роман Дехтярёв (2508) 1:0
Шу тариқа, Ўзбекистон 11 турда 22 имкониятдан 20 очко жамғарди ва биринчи ўринни эгаллади. Ҳиндистон (18) иккинчи, Германия (18) учинчи бўлди.
Ўзбекистон мусобақа давомида фақат Германиядан мағлуб бўлди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter