Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда армия қўл жанги чемпионати ўтказилди

Ўзбекистонда армия қўл жанги чемпионати ўтказилди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги спорт мажмуасида Армия қўл жанги бўйича МДҲ аъзо давлатлар дўстона армияларининг спартакиадаси доирасида ўтказиладиган армия қўл жанги чемпионатига саралаш мусобақаси бўлиб ўтди. 

Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, унда барча ҳарбий округлар, Ҳаво ҳужумидан мудофаа ва Ҳарбий ҳаво кучлари ҳамда Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонликлари, шунингдек, республикамиздаги олий ҳарбий таълим муассасалари вакиллари ўзаро беллашган.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Якуний натижаларга кўра, Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси терма жамоаси 3-ўринни қўлга киритди. Иккинчи поғона эса Марказий ҳарбий округи жамоасига насиб этди. Чемпионатнинг мутлақ ғолибига Тошкент ҳарбий округи ҳарбийлари эга чиқди.

Таъкидлаш жоизки, ўтган йили Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлар дўстона армияларининг спартакиадаси доирасида Тошкентда ўтказилган Армия қўл жанги чемпионатида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарийлари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритган эди.

Бу йилги халқаро даражадаги мусобақа Қозоғистонда ўтказилиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг