Пекин-2022: Норвегия ғалаба сари дадил кетмоқда
Бугун, 13 февраль санасидаги беллашувлардан сўнг, Пекин-2022 Қишки олимпиадасида Норвегия терма жамоаси етакчилик қилмоқда.
Норвеглар олимпиада давомида қўлга киритган медаллар сони 21 тага етди: 9 олтин, 5 кумуш, 7 бронза.
Олимпиада ғолиблигига даъвогарлардан бири — германиялик спортчилар 8 олтин, 5 кумуш, 1 бронза, жами 14 та медал тўплаган ҳолда иккинчи ўринда боришяпти.
Америкалик ва нидерландиялик спортчилар деярли бир хил натижа (6 тадан олтин медал, жами 12 тадан медал) билан учинчи ва тўртинчи бўлиб туришибди.
Дастлабки тўққиз кунги мусобақалардан сўнг етакчи ўнликда Осиёдан фақат Хитой ўз ўрнини сақлаб қолди. Топ-10да, шунингдек, Швеция, Австрия, РОҚ, Швейцария ва Франция жойлашган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter