Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«ПСЖ» собиқ юлдузи пичоқланиб, шифохонага ётқизилди

«ПСЖ» собиқ юлдузи пичоқланиб, шифохонага ётқизилди

Франциянинг «ПСЖ» клуби ва Аргентина терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Эсекел Лавесси ўз уйида пичоқланганидан сўнг зудлик билан шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда FM Gente хабар бермоқда.

Қайд этилишича, собиқ ҳужумчининг уйига тез ёрдам машинаси етиб келган ва уни шифохонага олиб кетган. Жароҳатдан ташқари, Лавессида суяк синиши ҳам кузатилган.

Бироқ собиқ футболчининг оиласи оилавий жанжал ҳақидаги маълумотни рад этмоқда. Собиқ футболчининг яқинлари у лампочкани алмаштирмоқчи бўлганида зинадан йиқилиб тушганини даъво қилмоқда. Малдонадо полицияси ушбу ҳолат бўйича тергов бошлаган ва гиёҳванд моддалар билан алоқадорлигини текширмоқда.

Лавесси 2012 йилдан 2016 йилгача «ПСЖ»да ўйнаган. Бу вақт ичида у жамоа сафида 100 дан ортиқ ўйин ўтказди. Парижликлар сафида у уч марта Франция чемпионлиги, шунча марта мамлакат Суперкубоги, икки марта Лига кубоги ва бир марта Франция кубоги соҳиби бўлган.

Ҳужумчи «Женоа» ва «Наполи»даги ўйинлари билан ҳам танилган.У фаолиятини 2019 йилда Хитойнинг «Хебей Чина Форчун» клубида якунлаганди.

Лавесси Аргентина терма жамоасида 50 дан ортиқ ўйин ўтказган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг