Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«ПСЖ» ва «Челси» мағлуб бўлди, аммо...

«ПСЖ» ва «Челси» мағлуб бўлди, аммо...

Европа Чемпионлар Лигасида икки ярим финалчи номи маълум бўлди.

«Бавария» Париждаги жавоб баҳсида, «Порту» эса «Челси» қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди, аммо дастлабки беллашувдаги мағлубиятлар уларга кейинги босқичга чиқиш имконини бермади. «ПСЖ» сафардаги голлар эвазига, «Челси» эса биринчи ўйиндаги устунлик ҳисобига ярим финалга ўтди.

Парижликлар 1/2 финалда «Боруссия» Д — «Манчестер Сити» (1:2) жуфтлиги ғолиби билан, лондонликларга эса «Ливерпуль» — «Реал» (1:3) жуфтлигида устун келган жамоа билан  баҳс олиб боради.

ПСЖ — Бавария 0:1

Гол: Шупо-Мотинг (40).

ПСЖ – Навас, Дагба, Диалло (Баккер, 58), Кимпембе, Паредес, Данилу Перейра, Гуйе, Дракслер (Кен, 73), Ди Мария (Эррера, 88), Мбаппе, Неймар.

Бавария – Нойер, Боатенг, Люка Эрнандес, Павар, Алаба, Мюллер, Киммих, Коман, Сане, Шупо-Мотинг (Хави Мартинес, 85), Дэвис (Мусиала, 71).

Огоҳлантиришлар: Алаба (52), Дагба (55), Мюллер (68), Эррера (90)

Биринчи ўйин — 3:2.

Челси — Порту 0:1

Гол: Торимий (90+3).

Челси – Менди, Чилуэлл, Рюдигер, Силва, Жеймс, Пулишич, Жоржиньо, Ҳавертц (Жиру, 90+2), Канте, Маунт (Зиёш, 86), Аспиликуэта.

Порту – Марчесин, Пепе, Мбемба, Сануси, Манафа (Нану, 75), Отавио, Сержиу Оливейра (Фабиу Виейра, 84), Марега (Эванилсон, 75), Урибе, Корона (Диас, 75), Груйич (Торимий, 63).

Огоҳлантиришлар: Сержиу Оливейра (46), Корона (74), Пепе (82), Диас (88), Торимий (90+5).

Биринчи ўйин — 2:0.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг