Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«ПСЖ» янги бош мураббий топди. У — Зидан эмас...

«ПСЖ» янги бош мураббий топди. У — Зидан эмас...

«99 фоиз эҳтимол билан Кристоф Галтье жамоани бошқаради», — дея хабар берди beIN Sports журналисти Умар Алтундаг.

Ҳозирда «Ницца» бош мураббийи сифатида фаолият олиб бораётган Кристоф Галтье «Марсель», «Сент-Этен» ва «Лилл»да ишлаган. 2020/21 йилги мавсумда «Лилл» билан биргаликда Франция чемпионлигини қўлга киритган. «Ницца» билан эса 2021/22 йилги мавсумда чемпионатни 5-поғонада якунлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ француз клуби Зиданни бош мураббийликка таклиф қилмоқчилиги ва унга йилига € 25 млн маош тўлашга рози экани хабар қилинганди. Бироқ Зидан бу таклифни рад этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг