Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Равшан Эрматов Осиё Кубоги финалини бошқаради

Равшан Эрматов Осиё Кубоги финалини бошқаради

1 февраль куни Осиё Кубоги-2019 финали бўлиб ўтади. Финалда Қатар терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради. Мазкур учрашув ўзбекистонлик Равшан Эрматов бошқариб боради. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди. 

Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беришади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00да Абу Дабидаги «Zayed Sports City Stadium» ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Қатар термаси мезбон БААни 4:0 ҳисобида енгиб финалга чиққан бўлса, Япония эса Эронга жавобсиз 3та тўп фарқи билан енгган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг