Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Роналду келгуси мавсумни қаерда ўтказиши аниқ бўлди

Роналду келгуси мавсумни қаерда ўтказиши аниқ бўлди

Фото: Reuters

«Ан-Наср» бош директори Гвидо Фиенга баёнот беришича, Криштиану Роналду келгуси мавсумда ҳам жамоада қолади. Журналист ва инсайдер Фабрицио Романо бу ҳақда X тармоғидаги саҳифаси орқали маълум қилди.

Аввалроқ матбуотда Роналду Европага қайтиши, унга «Байер» (Германия) қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди, бироқ португал форварди Саудия Арабистонини танлади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 31 май санасида Саудия подшоҳи кубоги финалида Роналду «Ан-Наср» билан бирга «Ал-Ҳилол»га пеналтилар сериясига кўра мағлубиятга учраганди.

Криштиану Роналду 2023 йилнинг 2 январида «Ан-Наср» билан шартнома имзолаган, унга йилига €200 млн тўланишига келишилган эди. Бундан ташқари, унга ва оиласига қўшимча бонуслар тақдим этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг