Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сенегал финалда Мисрни мағлуб этди

Сенегал финалда Мисрни мағлуб этди

Африка Миллатлар Кубоги финалида Сенегал ва Миср жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Учрашувнинг илк дақиқаларида сенегалликлар сардори Садио Мане пенальтидан фойдалана олмади, бироқ якунда барибир унинг жамоаси ғолиб бўлди.

Баҳснинг асосий ва қўшимча бўлимларда ҳисоб очилмади. Пенальтилар сериясида эса Сенегалга омад кулиб боқди ва ўз тарихида илк бор қитъа чемпиони бўлди.

Миср кумуш, мезбон Камерун эса бронза медалини қўлга киритди.

Сенегал — Миср 0:0

Пенальтилар серияси — 4:2.

Сенегал — Э.Менди, Б.Сарр, Кулибали, Диалло, Сисс, Куяте (П.Гуйе, 66), Н.Менди, И.Сарр (Диа, 77), И.Гуйе, Мане, Дьеду (Дьенг, 77).

Миср — Абу Габал, Ашур, Аблумонем, Ҳамди, АбулФатуҳ, Фати (Лашин, 99), Эль Ненни, Ас Солия (Трезеге, 59), Мармуш (Зизу, 59), Салоҳ, Муҳаммад (Ҳамди, 59).

Огоҳлантиришлар: Абдулмонем (5), Н.Менди (17), Фати (37), Кулибали (44), Диалло (54), Мане (88),

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг