Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Спортчилар табиий офат оқибатларини бартараф этишга кўмаклашмоқда (фото)

Спортчилар табиий офат оқибатларини бартараф этишга кўмаклашмоқда (фото)

Жорий йилнинг 27 апрел оқшомида қўшни Туркманистон орқали юртимизга кириб келган кучли шамол Бухоро вилояти катта талофат кўрганди.

Табиий офат оқибатларини бартараф этиш йўлида Бухоро вилоятида нафақат маҳаллий аҳоли, балки мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган кўнгиллилар ҳам бир тану бир жон бўлиб меҳнат қилмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан бухоролик 150 нафар спортчи ва тренерлардан ташкил топган «Кўнгилли спортчилар» гуруҳи ҳам табиий офатдан энг кўп жабр кўрган Бухоро вилоятининг Олот ҳамда Қоракўл туманларидаги маҳаллий аҳолининг турар жойлари, шунингдек жисмоний тарбия ва спорт иншоотларини таъмирлаш ишларига яқиндан кўмаклашмоқда. Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Нодир Муротов ҳам шу кунларда Бухоро вилоятида бўлиб турибди ва мазкур жараённинг қандай бораётганини назорат қилиб бормоқда.

Бу жараёнда «Кўнгилли спортчилар» гуруҳи аъзолари карантин қоидаларига қатъий амал қилиб, юртдошларимизнинг оғирини енгил қилишга ўз ҳиссаларини қўшмоқда. Улар табиий офатлар оқибати тўлиқ бартараф этилгунча ишлашда давом этади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг