Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда танк биатлони бўйича Мудофаа вазирлиги мусобақаси старт олди

Ўзбекистонда танк биатлони бўйича Мудофаа вазирлиги мусобақаси старт олди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

1 май куни “Чирчиқ” полигонида Танк биатлони мусобақасининг очилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Унда Мудофаа вазирлиги масъул офицерлари, Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондонлиги, Қуролли Кучлар фахрийлари, ўқувчи ёшлар, ҳарбий оркестр созандалари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Барча ҳарбий округдан иштирок этаётган экипажлар Т-62, Т-64, Т-72 русумли танкларда белгиланган йўналиш бўйлаб ҳаракатланишга киришди. Старт ва финиш, эстафетани бериш ва тўғри чизиқ бўйлаб ҳаракатланиш участкалари билан жиҳозланган мусобақа трассасидан илдамлаган экипажлар сувли тўсиқ, қўрғон, чуқур, миналаштирилган йўлак, эскарп кўприкларидан ўтиб, отиш марраларида нишонларни аниқ мўлжалга олди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, танк биатлони беллашувларининг финал босқичи жорий йилнинг 5 май куни, “Чирчиқ” полигонида бўлиб ўтади. Ҳал қилувчи баҳслар давомида замонавий ва Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги ҳарбий техникаларнинг намойиши ҳамда ҳарбий санъаткорларнинг концерт дастурлари тақдим этиб борилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг