Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тайсон Фьюрига Баҳодир Жалолов билан жанг ўтказиш таклиф қилинди. Фьюри эса кулиб жавоб қайтарди

Тайсон Фьюрига Баҳодир Жалолов билан жанг ўтказиш таклиф қилинди. Фьюри эса кулиб жавоб қайтарди

Супероғир вазн тоифасидаги собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюрига (29-0-1, 20 КО) WBO президенти Франсиско Валькарсел ўзбек боксчиси Баҳодир Жалолов билан жанг қилишни таклиф қилди.

Промоутер Лу Дибелла ўзининг Twitter саҳифасида компания билан шартнома имзолаган ўзбекистонлик кучли, тезкор ва «катта потенциал»га эга бўлган Баҳодир Жалолов (6-0, 6 КО) яқин келажакда дивизион учун катта муаммолар келтиришини ёзди.

«Биз уни Тайсон Фьюри каби йигитлар билан рингда кўришни истаймиз», деб ёзди бунга жавобан WBO раҳбари.

Фьюри бунга: «Ҳа-ҳа-ҳа», деб жавоб қайтарди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг