УЕФА аёллар либосини кийган немисларни жазолаши мумкин
УЕФА Германия футбол иттифоқини терма жамоа аёллар либосида майдонга тушгани учун жазолаши мумкин. Бу ҳақда немис нашрлари хабар тарқатган.
Миллатлар лигаси ўйинларининг 2-турида Германия термаси ўз уйида Англияни қабул қилган ва жанговар дуранг қайд этилганди (1:1). Ушбу ўйинда немис футболчилари аёллар терма жамоасига тегишли формада ҳаракатланишган.
Маълумки, аёллар либосида эмблема тепасида 2 та юлдузча, эркакларникида эса 4 та юлдузча бўлиши керак. Бу юлдузчалар жаҳон чемпионлиги сони ҳисобланади.
УЕФА расмий қоидасига кўра, аёллар ва эркаклар терма жамоалари юлдузчаларини алмаштириб майдонга тушишлари тақиқланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter