Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Uzbek Tigers» Кубада тор-мор келтирилди

«Uzbek Tigers» Кубада тор-мор келтирилди

Фото: МОҚ матбуот хизмати

Бугун «Uzbek Tigers» жамоаси Бутунжаҳон бокс серияси (WSB)нинг саккизинчи мавсумида илк жангини ўтказди.

Янги мавсумда «America» гуруҳида ўз жангларини ўтказадиган вакилларимиз учун мавсум осон бошлангани йўқ. Ўтказилган бешта жангнинг барчасида спортчиларимиз имкониятни бой бериб қўйдилар. Якунда кубалик боксчилар йирик - 5:0 ҳисобида ғалаба қозондилар.

Тўқнашувда ҳисоблар қуйидагича кўриниш олди:

-52кг: Йозбани Виета - Худойназар Файзов 3:0

-60кг: Лазарио Альварес Эстрада - Шунқор Абдурасулов 3:0

-69кг: Рониель Иглесиас - Маҳмуд Ғоипов 3:0

-81кг: Хулио ла Круз - Мадиёр Саидраҳимов 3:0

+91кг: Хосе Лардует Гомес - Баҳодир Жалолов 2:1

Энди ушбу жамоалар 27 февраль куни Термиз шаҳрида соат 18:30да бошланадиган жавоб тўқнашувида ўзаро ҳисоб-китоб қилиб оладилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг