Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоккейчининг ўлими қоидаларни ўзгартиришга мажбур қилди

Хоккейчининг ўлими қоидаларни ўзгартиришга мажбур қилди

Халқаро хоккей федерацияси ўзнинг барча мусобақалари, жумладан, Олимпия ўйинлари, эркаклар ва аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида қатнашадиган хоккейчилар учун қўшимча ҳимоя воситаси жорий қилди.

Бу қарор октябр ойида Англиянинг «Ноттингем Пантерс»нинг 29 ёшли вакили Адам Жонсоннинг бўйнига коньки билан етказилган жароҳат оқибатида вафот этганидан сўнг қабул қилинди, деб хабар бермоқда Sky News.

Баёнотда айтилишича, тиббиёт қўмитаси тавсиясига кўра, барча даражадаги мусобақаларда бўйин жароҳатидан ҳимоя воситаларидан фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

«Қоида расман кучга киргунга қадар, Халқаро хоккей федерацияси мусобақада қатнашаётган барча ўйинчиларга бўйин жароҳатидан ҳимояланишни қатъий тавсия этишда давом этади», — дейилади баёнотда.

Жонсоннинг ўлимидан сўнг, Англия хоккей ассоциацияси 2024 йил бошидан бўйинни ҳимоя қилиш воситасида қатнашиш мажбурий бўлишини айтди.

Канада хоккей лигасидаги лигалар ҳам бу қоидани мажбурий қилиб қўйди.

Англиянинг «Ноттингем Пантерс» клуби хоккейчиси Адам Жонсон 28 октябр куни содир бўлган бахтсиз ҳодиса натижасида вафот этди. Британия кубоги доирасидаги «Шеффилд Стилерс»га қарши баҳсда тасодифан унинг бўйнига коньки тиғи билан қаттиқ жароҳат етказилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг